O‘zLiDeP халқаро кузатувчиларни қабул қилди

20.12.2019, 14:40

O‘zLiDeP халқаро кузатувчиларни қабул қилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Туркий тиллар давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котибининг ўринбосари Омар Кожаман бошчилигидаги халқаро кузатувчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда меҳмонлар партия фаолияти, унинг дастурий мақсад ва вазифалари билан яқиндан таништирилди. Хусусан, партия аъзолари таркибида аёллар ва ёшларнинг сони, ушбу йўналишида олиб борилаётган ишлар, ҳудудий партия Кенгашлари фаолияти тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, жорий йил 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларда O‘zLiDePнинг иштироки юзасидан ҳам батафсил маълумот берилди. Таъкидландики, “Янги Ўзбекситон – янги сайловлар”  шиори остида ўтказилаётган бу йилги сайловларда партия томонидан ўтказилаётган сайловолди тарғибот ишлари мутлақо янги кўринишда, замонавий усулларда,  янги Сайлов кодекси асосида ўтказилмоқда.

Шу билан бирга, меҳмонлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни саралаш жараёни, Марказий сайлов комиссияси фаолияти, сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиши учун яратилган имкониятлар, хориждаги ватандошларимизнинг сайловларда эркин иштирок этишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда сайлов куни сайлов участкаларида партия томонидан қўйиладиган кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари борасида берилган саволларига ҳам батафсил жавоблар берилди.

Учрашув конструктив ва самимий руҳда ўтди.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    993
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+