Зоминлик сайловчилар Ш.Абдурахмонов дастурини қўллаб-қувватлашди
20.12.2019, 18:51
34-Зомин сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шерали Абдурахмонов сайловчилар билан учрашди.
Дастлаб депутатликка номзод партия дастури ва ўзининг сайловолди дастури ҳақида сайловчиларга қисқача маълумот берди.
Таъкидланишича, дастурда ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданиятини ва онгини ошириш, уларда фаол фуқаролик позициясини, сиёсий жараёнларга онгли муносабатни, ташқи ва ички таҳдидларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш, болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашда фаоллик кўрсатиш каби муҳим йўналишлар ўз ифодасини топган.
“Биз ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари, меҳнат бозори ва иқтисодиёт эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ёшларни касбга йўналтириш масалаларининг самарали ҳал қилинишига ҳар томонлама кўмаклашамиз, – дейди депутатликка номзод Ш.Абдураҳмонов. Шунингдек, ёшлар тадбиркорлиги кластерларини яратишга қаратилган чораларни қўллаб-қувватлаш, олий ўқув юртлари қошида ёшлар инновацион марказларини ташкил қилиш ва ривожлантириш тарофдоримиз”.
Учрашувда сўз олган сайловчилар номзод илгари сураётган ёшларни ижтимоий ҳимоялаш, ёш оилалар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш каби ғояларни қўллаб-қувватлашди ва барчани O‘zLiDeP номзодларига овоз беришга чақирди.
Саида УМАРАЛИЕВА,
O‘zLiDeP Жиззах вилоят
Кенгаши матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Халқ билдирган ишончни оқласак, сайловчилар олдида юзимиз ёруғ бўлади
10.01.2020, 15:09
-
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган О.Отахонова кўмагида шаҳрихонлик ёшлар ишли бўлди
09.01.2020, 17:42
-
Жамиятда изланувчан, фидойи бўлмаган депутат билан ҳеч қандай ютуққа эришиб бўлмайди
09.01.2020, 17:34
-
“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди
08.01.2020, 12:04
-
Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз
07.01.2020, 16:59
Фикрингизни қолдиринг