O‘zLiDeP парламентга энг кўп депутат сайланган партия бўлди (+видео)
23.12.2019, 14:33
Бугун, 23 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган Халқаро матбуот марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловлар натижаси эълон қилинди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломовнинг маълум қилишича, парламент сайлови ўтказилган 150та сайлов округидан 128 тасидан депутатлар сайланган.
Унга кўра, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 43 нафар, парламентга энг кўп депутат сайланган партия бўлди.
Ўзбекистон "Милий тикланиш" демократик партиясидан 35 депутат сайланди.
Ўзбекистон "Адолат" социал демократик партияси 21 депутат сайланди.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 18 депутат сайланди.
Ўзбекистон Экологик партиясидан 11 депутат сайланди.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафтадан кейин 22 та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади. O‘zLiDeP кейинги бўлиб ўтадиган такрорий сайловда ҳам парламентда кўпроқ ўрин олишга ҳаракат қилади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Марказий Осиё иқтисодиёти – глобал аҳамиятга молик ўзаро боғлиқлик маркази
27.11.2023, 09:21
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
Фикрингизни қолдиринг