Халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиламиз

25.12.2019, 17:53

Халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиламиз

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига ўтказилган сайловлар юқори савияда ўтди. Илгари ҳам сайлов жараёнларида кўп маротаба қатнашганман. Лекин бу галги сайловлар янги Сайлов кодекси асосида жуда катта рақобат муҳити остида ўтди. 

Сайлов кодексининг қабул қилиниши, яна бир янги партиянинг сиёсий майдонга келиши ва сайловолди учрашувларнинг уюштирилиши учун партияларга имкониятларнинг яратилиши, ушбу сиёсий тадбирни очиқлик, шаффофлик тамойиллари асосида ўтишида муҳим омил бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Шу боис, сайловларда фаол иштирок этиб, мамлакатимиз тақдирига, порлоқ келажагимизга бефарқ қарамайдиган энг муносиб номзодларга овоз бердим. Зеро, сайлов бу халқ хоҳиши, унда иштирок этиш шу юрт тақдирига бефарқ эмасликни билдиради. Менинг овозим эса  озод ва обод мустақил Ўзбекистон учун жуда муҳимдир.

Фурсатдан фойдаланиб, сайловда бизни қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга, партия тарғибот тадбирларини ёритишдаги яқин ҳамкорлик учун оммавий ахборот воситалари ходимларига  миннатдорчилик билдирамиз. Зеро, вилоятимиздан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 5 нафар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига 14 нафар номзодларимизнинг депутатликка сайланишида уларнинг ҳам ҳиссаси беқиёсдир. 

Эндиликда партиямиз ғояларига, унинг номзодларига билдирилган юксак ишончини оқлаш йўлида депутатларимиз билан бирга халқимиз фаровонлиги учун хизмат қиламиз.

 Шерали  ЮЛДАШЕВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши раиси

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1017
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+