Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз

07.01.2020, 16:59

Халқ билдирган юксак ишончни оқлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлар мутлақо янги шароитда, халқаро стандартларга мос Сайлов кодекси асосида ўтди. Чунки мазкур кодекснинг қабул қилиниши сайловларнинг очиқ-ошкора ўтказилишида муҳим омил бўлди.

Сайловларнинг умумий якунларига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 3, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 19, туман ва шаҳар Кенгашларига 140 нафар партиямиздан кўрсатилган номзодлар депутатликка сайланди.

Бахитбай АЛДАМУРАТОВ, 6-Чимбой сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутат:

– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар олдингилардан фарқли равишда очиқ, шаффоф ва қонун талаблари асосида ўтди. Очиғи, бу гал сайловчилар ишончини қозониш осон бўлмади. Чунки бугун одамларга қуруқ ваъдалар эмас, амалий ишлар, натижалар керак. Шу маънода бугунги кун депутати ҳаётга бошқача нигоҳ билан қараши, уни зийрак кузатиши зарур.  Қайсидир ҳудудда аҳолини ўйлантириб, қийнаб келаётган муаммолар бўлса, уни ўз ҳолига ташлаб қўймаслиги керак. Зеро, депутатни халқ сайлади, ишонч билдирди. Демак, у ҳам сайловчиларнинг чинакам хизматкори бўлмоғи даркор.

Соғиндиқ ТУРМАНОВ, 49-Қўнғирот сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига сайланган депутат:

– Сайловлар мамлакатда охирги уч йил давомида амалга оширилаётган демократик ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда ошкора ва дунё тан олган сайлов стандартлари асосида бўлиб ўтди. “Янги Ўзбекистон янги сайловлар” шиори остида ўтказилган навбатдаги сайловлар чин маънода номига муносиб бўлди, десак асло муболаға бўлмайди. Ушбу сайловлар мутлақо янгича шароитда, очиқлик, ошкоралик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилди. Энг муҳими сайлов биз кутгандан ҳам муросасиз тарзда, партиялараро кучли рақобат муҳитида бўлиб ўтгани, ўйлайманки халқимизга ҳам манзур бўлди. Умуман олганда, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловлар  халқимизнинг Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларга мустаҳкам ишончини яна бир карра тасдиқлади.

Тамара ЮСУПОВА, 14-Пахтакор сайлов округидан халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлигига сайланган депутат:    

– Сайловлар очиқ ва ошкора ўтди. Сайловолди тарғиботи даврида барча партиялар томонидан замонавий тарғибот усулларидан кенг фойдаланилгани сайловларнинг ана шундай қизғин, муросасиз курашлар остида ўтишига замин яратди. Энди сайловчилар билдирган юксак ишончни оқлаш, одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароити яратиш керак. Шу боис, келгусида аҳоли айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш, жойларда тупланиб қолган муаммоларни бартараф этишга бор куч-ғайратимни сафарбар этамиз.

   O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1788
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+