“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди

08.01.2020, 12:04

“Евроснар” МЧЖ раҳбари депутат бўлди

Жондор тумани, “Дарвеши” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Евроснар” қўшма корхонаси 2003 йилда ташкил этилган. У 2010 йилда масъулияти чекланган жамиятига айлантирилди. Асосий фаолият тури ўсимлик ёғи ва чорва моллари учун шрот ва шелуха маҳсулоти  ишлаб чиқаришга  ихтисослашган.

Маълум қилинишича, корхонанинг умумий ер майдони 5 гектарни ташкил этади. Корхона йилига 55,7 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга. Бугунги кунда жамиятда 255 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёни 2 сменада ташкил этилган.

“Корхонада асосий ишлаб чиқариш, Рафинация, Дезодорация, Қозонхона, Таъмирлаш-механика, Экстракция,  Электр, Ёғни қадоқлаш цехлари ва Қўриқлаш, Автотранспорт ҳамда Чигит хўжалиги, Иссикхона хўжалиги, Марказий лаборатория бўлимлари мавжуд. Жамиятда  ишлаб чиқариш қувватини ошириш, маҳсулот сифатини янада яхшилаш, модернизация ва реконструкция ишларини тизимли равишда ташкил қилиш борасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда”, – дейди “Евроснар” МЧЖ раҳбари Ҳалим Сафаров.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоиз, мазкур жамиятда 2019 йилда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг бошланғич ташкилоти тузилган бўлиб, корхона ходимларининг 25 нафари партия сафига қабул қилинган. Қувонарлиси, корхона раҳбари Ҳ.Сафаров 2019 йил 22 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган сайловларда халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлигига сайланди.

Обид ҚЎЛДОШОВ,

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    2066
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+