Миллий ғурур ва ифтихоримиз тимсоли

14.01.2020, 16:23

Миллий ғурур ва ифтихоримиз тимсоли

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда.

Ушбу сана муносабати билан “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖда “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Юртимизда байрамлар, тарихий саналар кўп. Аммо юрт тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, давлатимиз чегараларининг дахлсизлигини таъминловчи қудратли куч – Ватан ҳимоячилари куни байрамининг алоҳида қадр-қиммати, аҳамияти бор. Шу сабабли ушбу сана муносабати билан жойларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, турли спорт мусобақалари ўтказиб келяпмиз. Мақсад битта, Ватан — муқаддас, уни ҳимоя қилиш ҳар бир йигит-қизнинг шарафли бурчи эканлиги ёшларимизга эслатиш, маънан ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашдан иборатдир”, – дейди O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши раиси С.Комилова.

Тадбир якунида иштирокчилар Фарғона халқаро аэропортидаги ҳарбий техникалар кўргазмаси билан танишди.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1314
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+