O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

15.01.2020, 16:04

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тавсия этиш  масалаларига бағишланган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг мажлисини чақириш масаласи муҳокама қилинди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилиши белгиланган.

2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтган сайловлар ҳамда жорий йил 5 январда ўтказилган такрорий овоз бериш жараёнлари натижасига кўра O‘zLiDeP яна бир бор мамлакат Конституциясида белгиланган ваколатни амалга ошириш имкониятини қўлга киритди.

Партия Уставига кўра ушбу масала O‘zLiDeP Сиёсий Кенгашининг мутлақ ваколатларига киришини инобатга олган ҳолда Ижроия қўмита партия Сиёсий Кенгашининг мазкур масалага бағишланган навбатдаги мажлисини шу йил 18 январь куни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ижроия қўмита йиғилишида бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1819
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+