Буюк келажагимиз бугундан бошланади

26.12.2017, 16:12

Буюк келажагимиз бугундан бошланади

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖда фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилоти томонидан “Конституция - эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори” номли ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда завод ходимлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Ўқув-семинардан кўзланган асосий мақсад – Президентимизнинг конституциямизнинг 25 йиллигига бағишланган маърузасида таькидланган  вазифаларни O‘zLiDePнинг бошланғич партия ташкилотлари, масъул ходимлар ва партия фаолларига етказишдир.

Ўқув-семинарда иштирок этган партия фаоллари ва тарғибот гуруҳи аъзолари йиғилганларга “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши” тўғрисидаги нормага асосан белгиланган “Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ички ишлар идораларининг ўрни”, “Буюк келажагимиз бугундан бошланади” мавзуларида ҳамда мазкур маърузадан келиб чиқадиган O‘zLiDePнинг устувор вазифалари нималардан иборат экани борасидаги фикрларни аниқ мисоллар билан келтирдилар.

Ўқув-семинарида иштирокчилар маърузачилардан ўзларини қизиқтирган саволларга артофлича жавоб олдилар.

Тадбир якунида мазкур заводда фаолият олиб борувчи партия аъзолари бўлган ишчи ва ҳизматчилар O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Аҳмаджон ОРИПОВ,

O‘zLiDeP Фарғона шаҳар Кенгаши раисининг

 биринчи ўринбосари-аппатар раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1602
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+