Беш ташаббус замирида қанчалик эзгу мақсадлар мужассам эканини унинг моҳиятини тўғри тушунганлар теран ҳис этади
22.01.2020, 10:00

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Бу беш ташаббус халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Нега деганда бу ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга йўналтирилган.
O‘zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан Навоий тиббиёт коллежида ўтказилган очиқ мулоқотда бу ҳақда алоҳида таъкидланди.
“Бу ташаббуслар замирида қанчалик эзгу мақсадлар мужассам эканини унинг моҳиятини тўғри тушунганлар теран ҳис этади. Оила тарбиясининг мантиқий давоми ҳисобланган ана шу 5 ташаббусни тўлақонли амалга оширишни биз, барча партия вакиллари, депутатлар ўз зиммасига олиши зарур, – дейди Навоий тиббиёт коллежи ўқитувчиси Шаҳноза Солиева. – Зотан, бугун ўзини жамият тараққиёти учун бурчлиман, деган инсон уйғонмаса бўлмайди! Уйғоқлик – жамият ҳаётига бефарқ бўлмаслик, лоқайд яшамаслик демакдир!”
Тадбирда шунингдек, Президент ташаббусидан келиб чиқиб, мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Ж.АСЛОНОВ,
O‘zLiDeP Навоий вилоят
Кенгаши ёшлар билан
ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Президентимизнинг БМТ юксак минбаридан сўзлаган нутқини ёшларимиз ўрганмоқда
29.09.2023, 12:11
-
Хусусий университетнинг талаба-ёшларига муҳим стратегик ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
28.09.2023, 12:01
-
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди
25.09.2023, 16:59
-
Ёшлар масаласи яна бир бор юксак минбардан янгради
25.09.2023, 16:32
-
Партиявий лойиҳалар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда
22.09.2023, 15:25
Фикрингизни қолдиринг