Халқ вакиллари сайловчилар ҳузурида

29.01.2020, 15:08

Халқ вакиллари сайловчилар ҳузурида

Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳсинжон Абдураҳимов ўзи сайланган ҳудуддаги 36-“Алишер Навоий” ва 64-“Саодат” маҳаллаларидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда фуқаролар томонидан маҳаллаларда табиий газ босимини яхшилаш, суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида келишини таъминлаш, ҳудуддаги қаровсиз ётган бўш ер майдонини мактабгача таълим муассасаси қуришни истаган тадбиркорга бириктириб бериш, маҳаллалар ҳудудида ёшлар учун сунъий қопламали ўйингоҳ қуриш, аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, ички кўчаларни асфальтлаш каби масалалар кўтарилди.

Депутат йил давомида мазкур муаммоларни босқичма-босқич ҳал этишни ваъда бериб, йиллик иш режасига ушбу масалалаларни киритди.

– Кечагина Президентимиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишида депутатлар ҳақида гапириб, депутат, аввало, ҳамиша халқ дарди билан яшаши, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб бошқаларга ўрнак бўлиши лозим, депутатнинг қалби, виждони уйғоқ бўлса, вазирлар ҳам, ҳукумат ҳам, парламент ҳам уйғоқ бўлади, бутун жамиятимиз уйғоқ бўлади, дея бежизга таъкидламади. У халқ вакили бўладими, ёки ташкилот раҳбари, шу Ватан, шу юрт эртаси учун ўзини масъул сифатида кўриши керак. Шу сабабли, ўз депутатлик фаолиятимда фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш, мавжуд муаммоларни ҳал этишда бор салоҳиятимни сафарбар этаман, - дейди депутат М.Абдураҳимов.

Депутатларимиз жойларда сайловчилар билан учрашиб, уларнинг муаммоларига оқилона ечим топишида астойдил ҳаракат қилмоқда.

М.Юсупов,

O‘zLiDeP Қўқон

шаҳар Кенгаши

 апппарат раҳбари

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+