Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тадбиркорларга тушунтирилди

01.02.2020, 12:59

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси тадбиркорларга тушунтирилди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳиятини партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерларга тушунтириш мақсадида семинар ташкил қилинди.

Семинарда соҳа вакиллари янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг аҳамияти, киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Таъкидлаш жоизки, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 71 боп, 21 та бўлим ва 480 моддадан иборат бўлиб, солиқ турлари 13 дан 9 га қисқартирилди ва солиқ текшириш 3 турга камайди, солиқ тўловчиларга кўплаб имконият ва имтиёзлар берилди.  

Айниқса, солиқлар ва йиғимларнинг сони ва турлари, шунингдек алоҳида солиқ режимлари оптималлаштирилди. Шунинг билан бирга солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажарган солиқ тўловчиларига 2020 йилнинг 1 июлидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи бўйича пайдо бўлган ортиқча сўммани яъни минус (манфий) қолдиқ сўммасини тўлиқ қайтариб бериш тартиби киритилмоқда.

Қолаверса, ортиқча тўланган солиқ сўммаларини ўз вақтида қайтарилмаса ёки солиқ органлари томонидан асоссиз ундирилганлиги учун Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида бюджетдан солиқ тўловчиларга фоиз (процент) тўлаш тартиби киритилаётганлиги ҳам қайд этилди.

  Семинар давомида соҳа вакиллари янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг тенглик, оддий, аниқ ва натижали принципларга асосланганлиги билан жуда ҳам аҳамиятли ҳужжат эканлигини қайд этишди. Бу мазмундаги семинарлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида давом этмоқда.  

O‘zLiDeP  Қорақалпоғисон Республикаси

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1009
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+