O‘zLiDeP депутати энг аълочи мактаб ўқувчисига ўқув йили давомида тўланадиган стипендия жорий қилди

14.02.2020, 20:11

O‘zLiDeP депутати энг аълочи мактаб ўқувчисига ўқув йили давомида тўланадиган стипендия жорий қилди

Халқ депутатлари Яккабоғ туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Наргиза Саломова тумандаги 77-мактабнинг энг аълочи ўқувчисига ҳар ойда энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида стипендия жорий қилди.

Бугун 14 феврал – буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб, мазкур мактабда ўтказилган тадбирда Наргиза Саломава ҳам иштирок этди ва ҳар ойда ушбу мактабнинг энг аълочи 1 нафар ўқувчисига стипендия жорий этди. Шу куни у тадбирда фаол иштирок этган ўғил-қизларга бадиий китоблар билан рағбатлантирди.  

Халқ вакили Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатмоқда. Унинг “Ситора имкон плюс” нодавлат таълим муассасасида бандлиги таъминланмаган ўғил-қизларга 18 турдаги касб-ҳунар сирлари ўргатилмоқда. Айни пайтда мазкур муассасада 300 нафардан ортиқ ёш ҳунар ўрганишмоқда. Энг муҳими,  ҳар ойда ҳунар ўрганишга келган қизлардан 2 нафари ўқишга бепул қабул қилинаяпти. Шу кунга қадар мазкур муассасада 16 минг нафарга яқин ёш йигит-қизлар касб-ҳунар ўрганишди.

Таъкидлаш жоизки, тадбиркор ўтган йили “Ташаббус - 2019” кўрик-танловининг республика босқичида “Хизмат кўрсатиш соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида ғолиб чиқиб, Президент соврини -  “Спарк” автомобили билан  тақдирланган эди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1058
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+