Нуроталик ёшларнинг муаммоси йўқми?

15.02.2020, 16:22

Нуроталик ёшларнинг муаммоси йўқми?

“Албатта бор, лекин ҳаммасига ҳамжиҳатликда ечим изланса ҳал бўлади”  –  дейди O‘zLiDeP Нурота туман бўлими аппарат раҳбари Бекзод Бобомуродов бизга телефон орқали.

Ва яқинда тумандаги Оқмачит маҳалласи ҳудудида жойлашган 54-умумтаълим мактабида партиянинг Нурота туман бўлими ташаббуси билан ўтказилган қизиқарли ва фойдали учрашув тафсилотларини сўзлаб берди.

 Эътиборли жиҳати, авваллари аксар депутатлар бундай мулоқотларга ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб  келишмасди. Ҳозир эса замон ўзгарди, одамларнинг дунёқараши бошқача, қолаверса, партиялардан сайланган вакиллар ҳам энди анча фаоллашди. – Бугунги ёшларга ҳар қандай одамнинг ҳаваси келади, бири ижодкорликка ҳавасманд, бошқаси тадбиркорлик сирларини ўрганяпти, қайсиниси билан суҳбатлашманг, орзулари бир дунё. Шулар-да эртамиз эгалари, Нуротанинг обрў-нуфузини кўтарадиганлар. Улар билан қанча кўп учрашиб гаплашсак, ўзларини қийнаётган муаммоларини яшириб ўтиришмайди ва табиийки, бамаслаҳат ҳаммасига ечим топамиз, – дейди O‘zLiDePдан туман ва вилоят кенгашларига сайланган фаол депутат Суръат Зокиров.  

Жонли кечган мулоқотда устоз ва мураббийлар, туман ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари қатнашиб, ёшларимиз таълим-тарбияси, уларнинг спорт ва санъатга бўлган иштиёқларини янада ошириш билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам бериш бўйича фикрлашиб олишди.

Шуҳрат РАҲИМОВ,

“XXI asr” мухбири

  • Кўрилди
    1144
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+