O‘zLiDeP кўмагида “Олтиариқ” МЧЖда 14 нафар аёл ишга жойлашди
17.02.2020, 16:40

O‘zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” шиори остида Олтиариқ туманидаги “Олтиариқ” МЧЖда учрашув ташкил этилди.
Мазкур корхонага O‘zLiDeP депутати Азизбек Ибрагимов раҳбарлик қилади. У ерда бугунги кунда 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар фаолият олиб бормоқда. Корхонада асосан, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Туркия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон каби бир қатор давлатларга экспорт қилинади.
Тадбир доирасида ишчи ходимларга Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчилари мазкур корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ишчи-ходимларга яратилган шароитларни кўздан кечиришди.
Шу куни мазкур корхонага 14 нафар аёллар ишга қабул қилиниб, уларга меҳнат дафтарчалари топширилди. Шунингдек, 50 нафар ишчи-аёллар партия аъзолигига қабул қилинди.
Шохсултон Тўхтаматов,
O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби
Ўхшаш янгиликлар
-
Миришкорлик 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди
16.04.2021, 18:07
-
Томорқадан барака топаётган чироқчилик аёллар
15.04.2021, 09:39
-
Депутат маҳаллада: жиззахлик 26 нафар аёлларга кредит ажратиладиган бўлди
15.04.2021, 09:37
-
O'zLiDeP фаол хотин-қизлар ва депутатлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказди
13.04.2021, 15:17
-
O’zLiDeP депутатлари 30 нафар ишсиз хотин-қизларга имтиёзли кредит олишда кўмаклашди
06.04.2021, 19:03
Фикрингизни қолдиринг