O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари иштирокидаги ўқувлар давом этмоқда

18.02.2020, 16:38

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари иштирокидаги ўқувлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP ҳудудий кенгашлари томонидан давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида янги сайланган депутатлар учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. 

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партия депутатлик гуруҳлари иштирокида навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда Мурожаатноманинг аҳамияти, депутатлар олдидаги масъулият ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.         

Ўқув-семинар фақатгина маъруза билан чекланиб қолмай, амалий машғулотлар шаклида ҳам ўтказилди. Иштирокчиларга маърузаларда олган назарий билимларини амалиётда ҳам гуруҳларга бўлинган ҳолда синаб кўриш имконияти яратилди.

Машғулотлар давомида “Депутатнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Депутат фаолиятининг асосий кафолатлари”, “Депутатнинг иш режаси”, “Депутатнинг сайловчилар олдида ҳисоботи” каби мавзуларда қизғин баҳс-мунозаралар орқали депутатларнинг билим ва малакалари янада оширилди.

- Сайловчилар бизга ишонч билдириб овоз берган экан, албатта уларнинг ишончини оқлашимиз керак. Ҳар бир мурожаатлар бўйича бош қотиришимиз лозим, уларнинг ечими бўйича охиригача курашимиз шарт. Шундагина фуқароларимизнинг биз депутатларга бўлган ишончи янада ортади, - дейди Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари М.Бекназарова.

Семинар иштирокчилари депутатлик назоратини амалга ошириш усуллари, депутатлик сўрови, аҳоли билан мунтазам мулоқот олиб бориш, одамларнинг ҳақиқий яшаш шароити билан танишиш, мурожаатларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлганлигини қайд этди.

Семинар давомида юқоридаги масалалар бўйича фикр ва таклифлар тингланиб, истиқболдаги устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    800
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара Арзеновна 2020-02-21 10:53:44

Партиямиз ва партиямиздан сайланган депуталаримиз иштирокида утказилаетган укув семинарига катнашган хар бир киши билганидан билмагани куп эканлигига омин булари сузсиз. Семинарларда фикр олмашишлар таклифлар топшириклар ва вазифалар белгиланмокда. Бул албатта ишниниг саморадорлигини оширади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+