O‘zLiDeP ташкил этган сайёр қабулда когонлик фуқаролар муаммосига ечим изланди

19.02.2020, 17:03

O‘zLiDeP  ташкил этган сайёр қабулда когонлик фуқаролар муаммосига ечим изланди

O‘zLiDeP  Бухоро вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими Когон шаҳридаги А.Қодирий МФЙда жойлашган Ахборот-кутубхона марказида сайёр қабул ташкил этди.

Унда халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Моҳигул Жўраева, партия вилоят ва шаҳар Кенгаши вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари қатнашди.

Қабулда мурожаатлар асосан, ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергияси, газ таъминоти ҳамда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш масалаларга оид бўлди. 

—Афсуски, кўп ҳолларда сотувчилар яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни ҳам истеъмолчиларга сотиши ҳолатлари кузатилмоқда, — дейди 4-мактаб ўқитувчиси Замира Турдиева. — Агар, тафтиш ўтказилса, ўша куни баъзи магазинлар ёпиб қўйилади. Буни қандай тушуниш керак? Сизлардан юқори ташкилотларга яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни сотаётган тадбиркорларга нисбатан жарималарни ошириш бўйича қонунга ўзгартириш киритиш таклифини етказишингизни сўрайман.

Ватанпарвар кўчаси, 22-уй, 16-хонадонда яшовчи отахон Анвар Рафиев эса ўзи яшаётган ҳудудда алоқа сифати пастлиги, электр токидаги узилишлардан шикоят қилди. Қолаверса, у маиший чиқиндилар сочилиб ётгани, бу эса инсон саломатлигига катта зиён етказиши мумкинлигини айтди.

Бозорларда гўшт маҳсулотлари уюлиб ётгани, қассоблар бунча маҳсулотни 3 кун ёки бир ҳафтадагина сота олиши мумкинлигини билдириб, бу вақт мобайнида маҳсулот сифати бузилиши ҳеч кимни қизиқтирмаётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга мактабларда ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш пайти келганини айтди.

Сайёр қабулдан сўнг партия вакиллари ҳамда халқ вакили М.Жўраева “Зирабод” МФЙда бўлиб, ички йўлларни таъмирлаш борасида қилаётган амалий ишларни кўздан кечирди. Келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

O‘zLiDeP  Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    973
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асия2020-02-19 21:04:46

Мана шу сайер кабулхоналарнинг нима фойдаси бор хеч тушунмадим.Махалла азлини чакиришади борамиз /отар/муаммлни айтамиз кайтамиз /отар/ узгариш йук нимага керак сайер кабулхона янахамма овора....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+