O'zLiDeP ишчи гуруҳи Деҳқонобод тумани ҳокими қабулига келган фуқаролар муаммоларини ўрганди (+фото)

20.02.2020, 09:01

O'zLiDeP ишчи гуруҳи Деҳқонобод тумани ҳокими қабулига келган фуқаролар муаммоларини ўрганди (+фото)

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, сиёсий партиялар томонидан сайловолди жараёнларида кўтарилган масалаларни ўрганиш мақсадида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ иш бошлади.

Ишчи гуруҳ вакиллари вилоятнинг барча туманларида бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар, учрашувлар ташкил этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари,  ишчи гуруҳ раҳбари Актам Хайитов Деҳқонобод тумани ҳокимлигида туман ҳокими қабулига келган фуқаролар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар - бандлик, ер кадастри, газ, ичимлик суви, йўл ва бошқа масалаларни ўрганди, баъзиларига шу ернинг ўзида ечим топилган бўлса, вақт талаб қиладиган муаммолар назоратга олинди.

- Менинг жойим бор, устахонани ҳам ўз кучим билан қураман, фақат  ускуналар харид қилиш учун банкдан кредит олишда ишчи гуруҳидан кўмак сўрадим, - дейди тумандаги “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи тадбиркор Ибодат Неъматова. – Партия вакиллари бу масалада банк раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, масалага ечим топди. Бундан мен жуда хурсанд бўлдим.

Шунингдек, “Моҳмирза” фермер хўжалиги раҳбари Бозоргул Каримова чорва моллари боқиш учун яйловлар қисқариб бораётгани, тиббиёт коллежини битирган Меҳринисо Намозова иш топишда қийналаётгани ва Сабоҳат Бозорова узоқ йиллардан буён фарзандларига алимент пули ололмаётгани ва шу каби бошқа бир қатор фуқаролардан тушган мурожаатлар жойида ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Ишчи гуруҳи фаолиятини давом эттирмоқда.

  O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    928
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+