O'zLiDeP депутати Гувалак қишлоғи аҳолиси учун янги кўприк қуришда кўмаклашди

20.02.2020, 10:08

O'zLiDeP депутати Гувалак қишлоғи аҳолиси учун янги кўприк қуришда кўмаклашди

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, сиёсий партиялар томонидан сайловолди жараёнларида кўтарилган масалаларни ўрганиш мақсадида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ иш бошлади.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худаярова Косон туманидаги Гувалак қишлоғи фуқаролари билан учрашди.

Илгари қишлоқдаги кўприк ва ундан ўтувчи йўл ёмон аҳволда бўлиб, яқинда шу ҳудуддан сайланган депутатлар кўмагида кўприк таъмирланиб, 3 километр йўлга шағал тўкилди, текислаб тамирланди. Учрашувда аҳоли бу муаммо бартараф этилганидан мамнунлигини билдиришди.  Аҳоли вакиллари учрашув давомида яна бир қанча муаммо ва таклифларни ўртага ташладилар.

- Қишлоғимиздаги 20-қишлоқ оилавий поликлиникасини қайта таъмирлаб, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминламаса бўлмайди, - дейди Шодиёр Султонов. -  Бундан ташқари, ҳудудда чиқинди тўкиш жойини ташкил этиш, ёшларни шаҳарда эмас, қишлоқнинг ўзида никоҳдан ўтишини жорий этишни таклиф этаман.

Файзулла Ҳайдаров қишлоқда кексалар учун шинам бир маскан барпо этиш таклифини билдирди. Мейли бобо Жумабоев эса ёшларни ишсизлик масаласи қийнаётгани, баъзи йигит-қизлар иш излаб хорижга чиқиб кетаётганини, бунинг олдини олиш учун  худудда қайта ишлаш корхоналари барпо этиш зарурлигини таъкидлади.

Депутат Гулшана Худаярова бу муаммоларни ҳал этишда доим кўмакка тайёр эканини билдириб ўтди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Aziz Haydarov2020-08-09 11:50:08

Кўприк олдиндан бор эдику лекин таъмир талаб ҳозиргача таъмирлангмаган.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+