O’zLiDeP IV СЪЕЗДИ ИШИ ТЎҒРИСИДА МАТБУОТ ХАБАРИ

02.07.2014, 20:05

O’zLiDeP IV СЪЕЗДИ ИШИ ТЎҒРИСИДА МАТБУОТ ХАБАРИ

Жорий йилнинг 6 ноябрида Тошкент шаҳрида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IV съезди бўлиб ўтди.

Съезд O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов номзодини кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилди. 
 
Съезд ишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган 300 дан ортиқ вакил қатнашди. Делегатлар орасида партия электорати аъзолари – таниқли тадбиркор ва ишбилармонлар, қишлоқ мулкдорлари бўлган фермерлар, эл-юрт ҳурматини қозониб, Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган фидойи инсонлар, турли даражадаги давлат мукофотлари соҳиблари иштирок этдилар.
 
Делегатларнинг 69 нафарини фермерлар, 59 нафарини тадбиркорлар, яъни ишлаб чиқариш, саноат, хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари, 30 нафарини эса маориф, фан, таълим ва маданият соҳаси ходимлари ташкил этди. Съездда 25 та миллат фарзандлари қатнашдилар. Делегатларнинг 72 нафари эса турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллардир.

Маълумки, Ўзбекистон истиқлол йилларида ўзига хос тарихий йўлни босиб ўтди. “Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли” номли дастурий маърузада алоҳида таъкидланган, икки босқичдан иборат мазкур даврда республикамизда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди. Миллий давлатчилик, демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти асослари яратилди, жамият ҳаётини демократлаштириш ва либераллаштириш, мамлакатни модернизация қилиш жараёни янада чуқурлашди.

Бугунги кунга келиб фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолияти, қонун устуворлиги, кўппартиявийлик, демократик сайловлар мамлакатимиз ҳаётининг ажралмас таркибий қисмига айланди.

Съездда таъкидланганидек, айнан мустақиллик йилларида O’zLiDePнинг мамлакат сиёсий майдонига кириб келиши ҳам шубҳасиз, изчиллик ва босқичма-босқичлик тамойиллари асосида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотларнинг маҳсулидир. Бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга қизғин тайёргарлик кетаётган шу кунларда, барча сиёсий партиялар қатори, 150 мингга яқин аъзоси бўлган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам мазкур ўта жиддий имтиҳонда иштирок этишга қарор қилгани ҳам табиий холдир.

O’zLiDePнинг илк сиёсий фаолияти 2003 йилнинг 7 октябрида, яъни янги ташкил этилаётган партия ташуббускор гуруҳи аъзоларининг Ўзбекистон Президенти билан бўлиб ўтган тарихий учрашувидан сўнг бошланган. Мазкур учрашувда Ислом Каримов томонидан ҳаётимизнинг энг долзарб муаммолари, тезкор замонанинг ўзгариб турувчи масалаларига муносабат билдирилиб, ташкил этилаётган партия ўз фаолиятида асосан қандай масалаларга кўпроқ эътибор қаратиши лозимлиги ҳақидаги дастурий тавсиялар берилган эди.

O’zLiDePнинг қарори партия электорати бўлган ишбилармонлар қатлами манфаатларини қўллаб-қувватлашга, ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган яна бир амалий қадам дея баҳоланади. Чунки, партиянинг асосий мақсади жамиятимизда тобора мустаҳкам ўрин эгалаётган ана шу ўрта синф манфаатларини ифодалаш, унинг ўзига хос ўринга эга бўлиши учун бор имкониятларини сафарбар этишдан иборатдир.

Шу туфайли ҳам O’zLiDeP томонидан мамлакат иқтисодиётининг локомотивига айланиб бораётган мулкдорлар қатлами манфаатларига мос келувчи сиёсатни амалга ошириш ва ушбу сиёсатни изчиллик асосида давом эттиришга қодир бўлган шахс номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилиши мантиқий ҳолдир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсат O’zLiDeP Дастури, сиёсий платформаси билан ҳамоҳанг бўлиб, съезд делегатлари партия бундан буён ҳам мамлакатнинг ўзига хос тараққиёти йўлини изчил давом этириш, эришилган натижалар билан қаноатланмай, уларни муттасил ривожлантириш учун масъул эканликларини билдирдилар.

Съездда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O’zLiDeP Матбуот хизмати

Теглар
Съездлар
  • Кўрилди
    2160
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ilxom2020-07-07 16:07:31

Assalomu alekum man Ro'ziyev Ilxom 1989 yil tug'ilganman 2014 yil ish vaqtida o'ng qo'lim bilak sohasidan kesilib ketib 2 guruh nogironiga aylanib qoldim man 516 ming so'm pensiya olaman bu oydan bowlab mib. xodimlari pensiyamdan uy to'lovlari uchun 230 ming so'm pul ushlab qolishmoqda to'g'ri uy to'lovlardan ancha qarzimiz bor lekin maniyam chunila man xech qayerda iwlamiman oilamiz boquvchisi ukam uyam o'zini oilasi mani oilam farzandlarimiz yeyish ichish yordam berila iltimos Nima qili?


Нумонжан Джураев2020-05-25 21:39:39

Имеются ли льготы на получение из государственного фонда жильё для инвалида 1-группы по зрению?


шавкат2019-09-29 18:48:01

есть ли льготы на оплату ежемесячной кварплаты по жилищной основе инвалидам 2 группы в узбекистане


Музаффар раджапов2019-05-15 16:01:55

Кредит беришади 26 %дан ундаям 10-15 млн сум микрокредитбанк 1 йилга факат


Алек андр2018-11-14 09:46:07

Много написано , , очень много , Где и как мне получить кредит , с чего начать ?


шавкат2018-07-21 16:23:17

Можно преобрести автомобиль в кредит инвалиду 2 группы на льготной основе в узбекистане


шавкат2018-07-21 16:23:17

Можно преобрести автомобиль в кредит инвалиду 2 группы на льготной основе в узбекистане


шавкат2018-07-21 16:23:11

Можно преобрести автомобиль в кредит инвалиду 2 группы на льготной основе в узбекистане


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+