Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам

25.02.2020, 18:04

Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази вилоят филиали билан ҳамкорликда “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида тадбиркорлик фаолиятига кизиққан янгиерлик ёшлар учун ўқув-семинар ташкил қилинди.

Иштирокчилар тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик бўйича ўз билимларини оширишди. Шунингдек, уларга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳимоя қилиш бўйича тушунчалар берилди. Ўқув-семинарда тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ва коммуникацияларга уланиш, солиқдаги ўзгаришлар ва имтиёзлар, имтиёзли кредит турлари мавзусида маъруза ва тушунтиришлар олиб борилди.

Ўқув жараёнида аҳолини тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва соҳага йўналтиришни такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, “Ёшлар келажагимиз” ҳамда “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам кенг тушунчалар берилди.

Семинар давомида тингловчилар билан савол-жавоблар ўтказилди.

Нафиса СУЛТОНХОНОВА,

Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1080
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+