Жиззахда янги сайланган депутатларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди

26.02.2020, 15:33

Жиззахда янги сайланган депутатларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг тўлиқ ижросини таъминлашда партия депутатлик гуруҳларининг фаоллигини оширишга қаратилган ҳудудий ўқув-семинарлар давом этмоқда.

Жиззахда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига ОzLiDePдан сайланган депутатлар, партия вилоят, туман (шаҳар) кенгаши раисининг ўринбосарлари, ижрочи котиблари малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқув семинар давомида “Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари” ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатларининг ҳуқуқий асослари” мавзусидаги маърузаларини тингланди. Тадбир иштирокчиларига халқ депутатлари Кенгашининг ҳуқуқий мақоми, депутатнинг зарур сифатлари, депутатларнинг мажбуриятлари, депутатнинг сессия оралиғидаги фаолияти, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш, мурожаатлар билан ишлаши, сайловчиларга ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериш борасида тушунчалар берилди.

Тадбир давомида шунингдек, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил қилишнинг янгича шакллари, депутатнинг нотиқлик санъати ва нутқ маданияти мутахассислар томонидан амалий жараёнларда кўрсатиб берилди. “Депутатлик фаолиятининг асосий кафолатлари”, “Депутат ва Оммавий ахборот воситалари” мавзуларида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

- Халқ депутатлари туман кенгашига партиямиздан 15 нафар депутат сайланган бўли, энг катта депутатлик гуруҳига эгамиз. Электоратимиз вакилларининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бугунги кун депутатидан жонкуярлик ва фидоийликни талаб қилади. Жойларда маҳаллий Кенгашлар сессияларига киритилаётган ва муҳокама қилинаётган масалаларда депутатлардан янада фаолликни талаб қцилади, - дейди халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутати Ойбек Эсонов.

O`zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши томонидан мазкур ўқув семинарлар барча туман( шаҳар)ларда тизимли равишда ташкил этилиши белгиланган.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1198
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+