Депутат ва ёшлар учрашувлари мунтазам ўтказилишига келишиб олинди

27.02.2020, 11:48

Депутат ва ёшлар учрашувлари мунтазам ўтказилишига келишиб олинди

Навоий вилояти Навбаҳор туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Аёллар қанотининг “Дурдона” маърифий лойиҳаси доирасида “Илм-у маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик элчиси” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича беш муҳим ташаббус ва Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хотин-қизлар ўртасида мумтоз адабиётимиз ва санъатимиз дурдоналарини кенг тарғиб қилиш ва асраб-авайлаш мақсадида ўтказилган ушбу учрашувда партиянинг вилоят кенгаши ходимлари, шу ҳудуддан сайланган вилоят кенгаши депутати Б.Пирнафасов, туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари, туманда мавжуд умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва иқтидорли ёшлари иштирок этди.

– Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида ҳар бир соҳа қаторида ёшларимизни янада етук ва комил инсон бўлиб вояга етишишлари учун янада кенг шароитлар яратилмоқда, – дейди партиянинг вилоят кенгаши аппарат раҳбари Муҳаммад Эшниёзов. – Бунга жавобан эса улар фақатгина илм олиш ва изланишда бўлишлари лозим.



Шунингдек, ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ мутафаккирларимизнинг ҳаёт йўллари, ижод намуналари, тарбиявий аҳамиятга эга сатрлари борасида фикр алмашилди.

Учрашувда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, таниқли шоир Бектемир Пирнафасов томонидан ёшларга — адабиётга ошно қалбларга муҳим тавсиялар берилди, туманни иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳаларда ривожлантиришдаги депутат режалари тингланди.

Тадбир якунида учрашувда фаол иштирок этган ёшларга бадиий китоблар совға қилинди. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида режа асосида маҳорат дарслари, депутат ва ёшлар учрашувларини мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

  • Кўрилди
    875
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Aslonov Jo'rabek2020-02-28 09:52:07

Darhaqiqat, ham ijodkor, ham deputat bilan suhbat yoshlar, yosh ijodkorlar uchun juda ham qiziqarli va mazmunli tarzda o'tdi. Ushbu uchrashuvlar har haftaning chorshanba kuni Navbahor tumanida o'tkazib kelinmoqda


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+