O‘zLiDeP вакиллари вобкентликларнинг мурожаатларини тинглади
28.02.2020, 16:19

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Вобкент туманидаги “Чармгарон” МФЙда сайёр қабул ташкил қилинди.
Сайёр қабулда шу ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари тингланди. Қабулда мурожаатларнинг асосий қисми ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, қурилиш соҳаси ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сингари масалалар бўлди.
—Тумандаги 23-мактаб 1974 йилда қурилган. Шу пайтгача бирор маротаба таъмирланмаган, — дейди шу мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Фарҳод Файзиев. — Айни пайтда ўқув муассасасининг том қисми ва эшик-деразалари таъмирталаб. Келажагимиз ворислари таълим оладиган даргоҳни замон талабига мос бўлишида амалий ёрдам берсангизлар, яхши бўларди.
—Икки нафар фарзандим бор. 1-мактабгача таълим ташкилотида 0.25 штат бирлигида ишлайман. Ойлик-маошим 130 минг сўм, — дейди Дилафрўз Сатторова. — Мени қўшимча иш билан таъминлашда кўмаклашинглар, илтимос.
Яна бир мурожаатчи — Зиё кўчасида истиқомат қилувчи отахон Обид Турсунов эса ўз кўчасидаги йўл таъмир талаблигидан шикоят қилди. Қолаверса, нонвойхона очиш учун бўш бино ёки ер майдонига талаб борлигини айтиб, шу муаммоларни ҳал қилиш лозимлигини таъкидлади.
Сайёр қабулда кўтарилган барча муаммолар депутатлар назоратига олиниб, ечими бўйича тегишли ташкилотларга сўровлар жўнатилди.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ҳосилга яроқсиз ерларни қайта фойдаланишга киритиш бўйича қиланаётган ишлар ўрганилмоқда
28.11.2023, 15:43
-
Ёшларга молиявий кўмак ажратилишида шаффофлик таъминланиши керак!
23.11.2023, 19:09
-
Нурободда 3 та мактаб фаолияти ўрганилганда муаммолар борлиги аниқланди
23.11.2023, 18:49
-
Ромитанда оилавий тадбиркоорликни ривожлантириш дастурларининг ижроси қай аҳволда?
10.11.2023, 16:56
-
Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги қурилиш ишлари сифати ўрганилди
07.11.2023, 17:41
Фикрингизни қолдиринг