O‘zLiDeP депутати Б.Раҳмоналиев фарғоналик сайловчилар билан мулоқот қилди

03.03.2020, 17:35

O‘zLiDeP депутати Б.Раҳмоналиев фарғоналик  сайловчилар билан мулоқот қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Баҳром Раҳмоналиев халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Фарғона вилоятида бўлиб, сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ўтказди. 

Халқ вакили вилоятдаги учрашувини Олтиариқ туманидаги “Абдухолиқ бува” қабристонида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишишдан бошлади. Мазкур учрашув доирасида “Азимобод” ва “Файзиобод” қишлоғи аҳолиси билан мулоқот қилди.

Очиқ мулоқотда фуқаролардан тоза ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар келиб тушди. Аниқланишича, бир неча йиллар аввал ўрнатилган башня айни пайтда яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Халқ ноиби бу масала юзасидан “Сувоқава” давлат унитар корхонаси туман бўлими вакиллари билан учрашиб, муаммони қисқа фурсатда бартараф этиш чораларини кўрди.

Учрашувлар давомида “Шодиёна” кўчасида яшовчи Х.Фозилов ҳолидан хабар олиб, уни туман тиббиёт бирлашмасига бепул даволаниши ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминланишига кўмаклашди.

Шундан сўнг халқ ноиби, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Б.Раҳмоналиев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Тўланбой ота хонадонида бўлиб, у билан дилдан суҳбат қилди.

Тўланбой ота Шокировнинг ёшлиги Иккинчи жаҳон урушининг суронли йилларига тўғри келди. Бугун фарзандлари ардоғидаги отахон кексалик гаштини сурмоқда.

–Доимо давлатимиз, халқимиз эътиборида эканимиздан жуда хурсандман, – деди Тўланбой ота. – Мана, ўтган йили Тошкентда Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбирида қатнашиб, Президентимиз билан суҳбатлашдим. Улар Тўланбой ота яна бу соатни яқинларингизга совға қилиб юборманг, деб қўлимга соат тақиб қўйдилар. Айтинг, бундан ортиқ бахт борми?

  • Кўрилди
    984
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Faxriddin 2020-05-04 20:35:43

Partiyani shakilantirishda bir narsaga e'tibor qaratish lozim ayniqsa ta'lim universitetilarida maktablarda tadbirkorlik fanini chuqurlashtirish Inovatsion yondoshuv asosida faoliyatini kengaytirish zarur.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+