“Юлдуз” БПТ етакчисига яна ишонч билдирилди

16.03.2020, 15:40

 “Юлдуз” БПТ етакчисига яна ишонч билдирилди

Ўтган ҳафтада O‘zLiDeP Зарафшон шаҳар бўлими таркибидаги бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди.

Йиғилишларда бошланғич партия ташкилотларининг 2019 йилдаги фаолияти сарҳисоби, 2020 йил учун янги иш режалари ҳамда бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосарини сайлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Зарафшон шаҳар “Юлдуз” маданият уйида фаолият кўрсатаётган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳам мазкур бошланғич партия ташкилотининг 2019 йилдаги фаолияти юзасидан “Юлдуз” маданият уйи қошидаги бошланғич партия ташкилоти раиси О.Темировнинг ҳисоботи тингланди.

– Партиямиз томонидан бизларга билдирилган ишончни оқлашга, ўтган йилда йўл қўйган камчиликларимизни бартараф этиб, келгуси йилда белгиланган топшириқларни аъло даражада бажаришга астойдил ҳаракат қиламиз, – дейди О.Темиров. – Қуйи бўғинимизнинг депутатлик гуруҳи аъзоларига бириктирилиши иш самарадорлигини янада ошишига хизмат қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топишга ҳамда партиямиз нуфузини ошишида муҳим омил бўлмоқда.

Йиғилиш давомида бошланғич ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти қониқарли деб топилиб, Обиджон Темиров қуйи бўғин етакчилигига қайта сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    871
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+