O'zLiDeP депутати тажрибали томорқачига замонавий иссиқхона қуришда кўмак берадиган бўлди

19.04.2020, 13:55

O'zLiDeP депутати тажрибали томорқачига замонавий иссиқхона қуришда кўмак берадиган бўлди

Коронавирус пандемияси сабаб жойларда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, баҳор ойининг ҳар бир кунидан самарали фойдаланиш, аҳолини томорқадан унумли фойдаланиш мақсадида тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг “Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш бўйича партия тузилмалари олдида турган долзарб вазифалар бўйича чора-табдирларни белгилаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан жойларда депутатлар, маҳалла раислари, партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилди.

Мазкур ишларнинг давоми сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O’zLiDeP фракцияси аъзоси Абдулла Рўзметов Урганч туманидаги Ғайбу қишлоғи “Шохидонлар” маҳалласида томорқачилик фаолияти билан танишди.

Маҳалла раиси Мансур ака Абдуллаевнинг айтишига қараганда Шохидонлар маҳалласида 1406 оилада 5606 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур маҳалланинг деярли барчаси ўз томорқасидан унумли фойдаланиб келмоқда. Ўз номи билан Урганч тумани мевачилик ва сабзавотчилик экинлари кўчатларини етиштиришда тажрибага эга ва доимо бошқа маҳаллаларни ҳам кўчатлар билан таъминлаб келмоқда. Ана шундай ишбилармон, ерга меҳр берган тадбиркорлардан бири Алишер Қазақов шу маҳалланинг 74 уйида истиқомат қилади. 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида томорқачилик билан шуғулланиб келмоқда. Уйининг 8 сотих ерида барча турдаги полиз экинлари, жумладан помидор, бодринг, пиёз, карам, картошка, булғор калампири, аччиқ мурчларнинг кўчатларини етиштириб келмоқда. томорқасининг 1,5 сотих ер майдонида қўлбола усулда иссиқхона ташкил қилиб у ерда 500 туп қулупнай ва 5000 тупдан ортиқ помидор навларини етиштирмоқда.

Алишер аканинг айтишича қулупнайнинг мазкур Виктория нави йил 12 ойнинг 10 ойида ҳосил беради. Тадбиркор мазкур иссиқхонасини бугунги кун талабидан келиб чиқиб замонавий иссиқхона қилиш ниятида. Уйининг 8 сотих ерида ана шундай иссиқхона қуришга имконияти бор. Лекин тадбиркорга бу борада имтиёзли кредит зарур. Мазкур масалада депутатимизга мурожаат қилди ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рўзметов бу борада имкон қадар ёрдам беришини айтди.

Тадбиркорнинг бундан ташқари яна 18 сотих қўшимча ери ҳам бор экан. Етиштирган кўчатларини ушбу ерларига экишдан ортганини аҳолига арзон нархда сотиб қўшимча даромад ҳам олади.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили тумандаги “Оёқбоғ” маҳалласи бўлди. Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати Жахонгир Юнусов шу йилнинг январ ойида Эрон технологияси асосида 1,8 гектар ерга 970 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция ва 250 минг АҚШ доллари миқдорида ўз ҳисобидан замонавий типдаги иссиқхона ташкил қилиб, бугунги кунда 8 нафар доимий ва 20 нафар хотин-қизлар мавсумий иш билан таъминлаган.

Мазкур иссиқхонадан кунига 1,5-2 тоннагача маҳсулот олиб маҳаллий бозорларимизга арзон нархларда етказиб берилишида депутат ташаббус кўрсатмоқда.

Мана шундай тадбиркорлар билан ҳамсуҳбат бўлган ишчи гуруҳ аъзоларимиз маҳалладаги айрим еридан фойдаланмай ўтирган аҳолини бириктириш ва уларга бевосита ердан унумли фойдаланишда амалий ёрдам беришларига келишиб олдилар.

Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари жойларда давом этмоқда.

Нилуфар Джаббарова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва партиянинг депутатлик

бирлашмалари билан ишлаш бўлими

Сиёсий таълим сектори мудири

  • Кўрилди
    1347
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+