O'zLiDeP депутати Деновда 662 хонадонга келадиган обиҳаёт узлуксизлигини таъминлади

01.05.2020, 12:01

O'zLiDeP депутати Деновда 662 хонадонга келадиган обиҳаёт узлуксизлигини таъминлади

Денов туманидаги «Қуёшли юрт» маҳалласида анча йиллар олдин ўрнатилган сув қувурлари анча эскириб қолган эди. Шунинг учун ҳа деганда, қувурлар ёрилиб кетиб, тез-тез уларни таъмирлаш керак бўларди. Қувурларни таъмирлашга то аҳолидан маблағ тўплангунича, усталар чақирилгунича одамлар бир неча кун сувсизликдан азият чекишарди. Бу муаммодан зада бўлган маҳалла аҳли бир неча бор тегишли ташкилотларга, жумладан, туман ҳокимлигига ҳам мурожаат қилди. Аммо сас-садо чиқавермагач, муддаоларини ўзлари сайлаган Денов туман кенгаши депутати Соҳиба Рашидовага айтишди. Туман кенгаши депутати ҳам депутатлик сўровлари чиқартирди. Бироқ …

Бир куни маҳаллада Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят кенгаши депутати Абдуғани Сангинов одамлар билан мулоқот ўтказди. Мулоқот чоғида маҳалла аҳлини анчадан бери қийнаётган сув қувурлари муаммосини С.Рашидова айтиб, сенатордан амалий кўмак сўради.

— Кўп вақт ўтмай, маҳалладаги эскириб, чирий бошлаган сув қувурлари янгиларига алмаштирилди, дейди Соҳиба Равшанова. — Сувни ҳайдовчи янги насос ҳам ўрнатилди. Энди 4566 нафар аҳоли истиқомат қиладиган «Қуёшли юрт» аҳолисининг юзига табассум югурди, мушкули осон бўлди. Энди илгаригидек сув ўчишидан қийналишга ҳожат қолмади, хонадонларда жўмракни бурасангиз, оби ҳаёт беминнат оқиб турибди. Бундан маҳалла аҳли жуда хурсанд. Халқнинг кунига яраган сенатор ва депутатдан миннатдор.

Бир кун уйимизда сув ўчиб қолса борми, дарров жиғи-бийрон бўламиз. Ахир рўзғордаги юмуш борми, ош-овқат борми, тозалик борми, бари сув билан боғлиқ. Усиз ҳеч бир ишимизнинг унуми бўлмайди. Шунинг учун ҳам сув обиҳаёт манбаи деб бекорга айтилмайди. Яна бир халқ вакилининг эса ана шу зарур обиҳаё оқадиган йўлларнинг янгиланиши, кўплаб кишилар учун усиз туғиладиган ноқулайликларга чек қўйди. Демак, сайловда адашмабсиз, деновликлар!

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

  • Кўрилди
    1208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Отабек 2021-02-01 13:42:55

Удачи в работе, большое спасибо


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+