Нишонлик А.Қурбонов 9 сотих томорқадан йилига 145 млн сўм даромад оляпти

16.05.2020, 03:39

Нишонлик А.Қурбонов 9 сотих томорқадан йилига 145 млн сўм даромад оляпти

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатларнинг қашқадарёлик фермер ва томорқачилар билан учрашуви ҳақида хабар қилган эдик.

Ишчи гуруҳ аъзолари воҳадаги учрашувлари давомида Нишон туманидаги Талимаржон шаҳарчасида бўлишди. Айтиш ўринлики, талимаржонликлар  томорқачиликда  яхшигина  тажриба орттирган. Масалан, Баҳром Гелдиевнинг 2 сотих иссиқхонасидан кунига 35-40 килограммдан бодринг узилмоқда. Икромжон Гелдиевнинг иссиқхонаси кирсангиз кўзингиз қувнайди. Помидорлар пишиб ётибди. 

“Обод маҳалла” МФЙ раиси Қурбонназар Рўзиевнинг 30 сотихлик иссиқхонасида 7,5 минг туп помидор ҳали баҳор бошланмасдан бурун ҳосилга кирган экан. Ҳар туп помидордан 5 килограммдан ҳосил олишибди. Эътиборли жиҳати, бу ерда 10 нафар маҳалла ёшлари меҳнат қилмоқда.

Дарвоқе, айни дамда маҳалла етакчиси 30 тонналик совуткич қуриш ҳаракатида. Энг қизиғи шундаки, унга кореялик ҳамкорлар 460 минг доллар эвазига 1 гектарлик автоматик тарзда бошқариладиган иссиқхона қуриш таклифини билдирганида у рад этибди. Қ.Рўзиевнинг айтишича, худди шундай иссиқхонани унинг ўзи 80 миллион сўмга қурар экан.

Метал конструкциялар аллақачон тайёрланибди, демак яқин кунларда 1 гектарлик, ўзи автоматик тарзда бошқариладиган, Хитой ёки Корея технологияси эмас, балки ўзбек технологияси асосидаги замонавий иссиқхона яқинда қуриб битказилади.

Халқ вакилларининг навбатдаги учрашуви тумандаги “Юлдуз” посёлкасида яшовчи Асрор Қурбоновнинг хонадонида давом этди. 

А.Қурбонов фалокат туфайли бир қўлидан ажралган, 2-гуруҳ ногирони. Асрор тақдирнинг бу зарбаларига ўз меҳнати ва ғайрат-шижоати билан жавоб берди. Дастлаб гулчилик, кейин сосна кўчатлари ва иссиқхонада помидор етиштириш билан шуғуллана бошлади. Унинг ҳовлисига кирсангиз худди жананатга тушгандай бўлиб қоласиз.

Иссиқхонасидаги помидор ҳосилнинг мўллигидан шоҳини кўтара олмайди. Мевали дарахтлари, узум ва сабзавот экинларини айтмайсизми. Аҳамиятлиси, у 9 сотих томорқасидан бир йилда 145 миллион сўм даромад олар экан.

“Юксалиш” маҳалласида яшовчи Аъзам Эшмирзаевнинг 25 сотих томорқасининг қарийб 22 сотихига беда экилган. 3 бош соғин сигири, бузоқлари бор. Аммо унинг йиллик даромади 10 миллион сўмга ҳам етмайди.  Шу сабабли хонадон эгасига “Нишон юлдуз томорқа хизмати” МЧЖ томонидан 10 сотих ерга пиёз экиш тавсия қилинди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    3978
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ориф2020-10-30 16:25:51

бу каби учрашувлар куп булса узгариш, олдинга силжиш бўлади.


Абдукодир2020-05-17 23:30:54

Илммингларни кенг таркатинглар


Фарход2020-05-17 14:47:45

Бунака аник миссоллар билан сабзовоткорларнинг исми шарифи ва туманлари билан килинаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериш айни муддоа ва долзарб. Масаланинг яна бир тамони иссикхоналарнинг типлари ва уни куриш усуллари , колаверса харажатлари тугрисидаям маълумотлар бериляпти буям айни муддоа, лекин бизнинг Узбекистонимизда иссикхона курилиши эмас уни киздириш муоммоси кундаланг. Ахоли айни киш мавсумида уйларини иситищга зарур газ ва бошка ёкилги турларини топиш энг катта муоммодир. Хурматли бундай илгор технологияни ташвикот ва таргибот килаётган биродарларимиз, сизлар биринчи навбвтта иситиш тизими ва иситишга кетадиган энергия ресуруси хакида ахолимизни керакли манбалар билан таъминлаш муоммоларини ёритинг. Узбекистонимизнинг кишлок жойларида , посёлка ва шахар типидаги масканларнинг купчилигида газ муоммоси мавжуд. Шунинг учун иссикхоналарни киздиришнинг альтернатив усулларини тавсия килинглар. Яни куёш батереяларими ёки куёш селекон копламали батереяларми, биологик усулда киздириш усулларими , шулар хакидаям маълумотларингизга кушимча киритинглар илтимос.


Муҳаммадамин2020-05-16 10:00:45

Йилига 145 млн. сўм даромад олувчи одам билан фикр алмашмоқчиман. Мен ҳам айнан шу ишга ғайрат билан бел бойламоқчиман. Ёшим 25 да, уйланмаганман. 16 сотих тоза тупроқли ерим бор.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+