2018 йилдаги устувор масалалар нималардан иборат

11.01.2018, 14:29

2018 йилдаги устувор масалалар нималардан иборат

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ва туман, шаҳар Кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун моҳияти ва ундан келиб чиқувчи партия маҳаллий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар юзасидан ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Семинарларда Мурожаатнома мазмунан жуда кенглиги, унда 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоб қилиниб, мамлакатимизни 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари ҳақида атрофлича сўз юритилганлиги таъкидланмоқда.

Шунингдек, ўқувларда ўтган йилги “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида ва Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб–қувватлаш йили”да Партиянинг худудий Кенгашлари олдида турган долзарб масалалар атрофлича ўрганилмоқда. Хусусан, электорат билан фаол иш олиб бориш, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва ижтимоий-иқтисодий Дастурларни ўз вақтида бажарилиши устидан депутатлик назоратини олиб бориш каби масалаларга эътибор қаратилмоқда.

O‘zLiDeP Фурқат, Қува, Қўштепа, Ёзёвон, Ўзбекистон тумани Кенгашлари томонидан ташкил этилган ўқув-семинарларда юқоридаги масалалар бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Ж.Халилов, O‘zLiDeP Қўштепа туман Кенгаши ходими:

—Мамлакатимиз раҳбари томонидан йилга бундай ном берилишининг туб маъноси “Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтмоқдамиз” деган лўнда, лекин моҳиятан ниҳоятда чуқур ва кенг фикрда ўз аксини топди. Мамлакатимиз ўз тараққиётида янги, инновацион йўлга, унга асосланган ривожланиш моделига ўтмоқда. Чунки билимга асосланган иқтисодиёт асосларига қуриладиган инновацион ривожланиш модели мутлақо ўзгача тамойилларга, фундаментга асосланади. Энг асосийси бундай ривожланишни нафақат илм-фансиз, балки ушбу талаблар даражасида фикрлайлдиган тадбиркорларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ўз навбатида бундай тадбиркорларни мамлакатимиз раҳбари фаол тадбиркорлар деб номлаб, маърузаларида фаол тадбиркорнинг ўзи кимлигига ҳам аниқ таъриф бериб ўтдилар.

А.Сулаймонов, Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати:

—2018 йилга Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб номланиши муносабати билан барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йилга тўхтатиш ташаббуси бу мамлакатимиздаги барча тадбиркорлар учун катта совға бўлди, десак муболаға бўлмайди. Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кенг имкониятлар очиб берилаётгани, бу борада берилаётган имтиёз ва имкониятлар замирида янги иш ўринларини ташкил қилиш кўзда тутилган. Шу ўринда Президентимизнинг “Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади” деган сўзларини доимо ёдда сақлашимиз зарур.

Аброржон Отабоев,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    2157
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+