O'zLiDeP депутати 421 оилага саховат кўрсатди

18.05.2020, 16:11

O'zLiDeP депутати 421 оилага саховат кўрсатди

“Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида партия фаоллари ва депутатларнинг эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Бозоров пандемия даврида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ўз ҳудудидаги 421 та оилага 230 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

- Бугунги синовли кунларда халқ вакили ва биз тадбиркорлар ўз сайлов ҳудудларимиздаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишда давом этяпмиз. Бу каби саховат ишларида қолган тадбиркорларимизни ҳам жалб қилиб, аҳолига беминнат ёрдам кўрсатишга даъват қиляпмиз, - дейди Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати М.Бозоров.

Партия фаолларининг хайрли ишлари қолган ҳудудларда ҳам давом этмоқда.                                                         

                                               O'zLiDeP Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Насирова Шаира Нармурадовна Кармана туман Кенгаши депутати2020-05-26 22:20:20

Бу каби саховат ишларида вилоятимиз тадбиркорлари ҳам жонбозлик кўрсатиб, аҳолига беминнат ёрдам кўрсатишдаги аоллликлари таҳсинга сазовор.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+