O'zLiDeP қошида “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади

20.05.2020, 12:11

O'zLiDeP қошида “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади

Манзурахон Эгамова андижонлик партия фидойиларидан. Жалақудуқ туманидаги 40-Қатортол округидан сайланган депутат ҳамиша уйғоқ. Ислоҳотларга бефарқлик унга ёт. Карантин вақтида томорқалар фаолиятига алоҳида эътибор берилаётгани Манзурахон Эгамовага ҳам шижоат бергани тайин. Сайлов округидаги “Ўзбекистон 5 йиллиги” МФЙдаги қаровсиз турган ер майдонига ишлов бериб, 30 сотихли иссиқхона қурди. Маҳалладаги вақтинча ишсиз қолган 10 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Бугун бу ерда етиштирилган помидор ва бодринг ички бозорда харидорларини топиб улгурди.

Депутат ернинг талон-тарожлигига тез суръатларда чек қўйиш зарур, деб ҳисоблайди. “Ердан унумли фойдаланиш керак. Бир кафт жойни ҳам қаровсиз ташлаб қўйиш ерга нисбатан хиёнат”, дейди у.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Андижон вилоятида партия фаоллари ва депутатлар билан бўлиб ўтган мулоқот доирасида М.Эгамованинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги фаолиятига юқори баҳо бериб, соҳа ривожи учун билдирган таклифларини қўллаб-қувватлади. Узоқ йиллар вилоят ҳокими ўринбосари, туман ҳокими лавозимларида сидқидилдан меҳнат қилган депутатнинг бугунги фаолияти ҳам халқ манфаатлари, аҳоли муаммоларини бартараф этиш билан чамбарчас боғланган. Мулоқотларда партия фаолияти юзасидан ҳам таклифлар билдирилди.

- Партия қошида “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича маҳорат дарслари ташкил этилиши керак, - дейди М.Эгамова. – Соҳада малакали сиёсий элита вакиллари ва Ёшлар қаноти фаоллари иштирокидаги мунозаралар, дебатлар янги ташаббуслар, янги ғоялар, янги лойиҳалар туғилишига хизмат қилади.

Самимий суҳбатларда ўртага ташланган таклиф ва мулоҳазалар ижро, ўрганиш ва татбиқ этиш учун ёзиб олинди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    889
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+