Мактабларда “Саломатлик дарслари” ташкил этиш зарур

20.05.2020, 13:32

Мактабларда “Саломатлик дарслари” ташкил этиш зарур

Мазкур таклиф O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг Андижон вилоятида партия фаоллари ва депутатлар билан бўлиб ўтган мулоқот доирасида илгари сурилди. Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Раънохон Саттарова томонидан билдирилган ушбу фикр Хўжаобод туманидаги “Нил гранит” масъулияти чекланган жамияти қошидаги бошланғич партия ташкилотида ташкил этилган давра суҳбатида қўллаб-қувватланди.

- Умумтаълим мактабларининг 1-синфларидан бошлаб то 11-синфга қадар “Саломатлик дарслари” қатъий тизимга киритилса, фарзандларимиз ярим тиббиёт ходими сифатида шаклланиб улгуради, -  дейди депутат. – Дарс машғулотлари тиббиёт олийгоҳларининг тиббий педагогика йўналишларини тамомлаган мутахассислар томонидан олиб борилади. Болалар болаликдан турли хасталикларга нисбатан ўзлари ҳимояланишни ўрганадилар.

Таклиф айни пандемия вазиятидан келиб чиқиб қаралганда ўринли. Хасталикни даволагандан кўра олдини олган маъқул.

Халқ ноиби томонидан билдирилган таклифлар орасида яна бири эътиборни тортди.

- Бўш турган қаровсиз ерда “O’zLiDeP депутатлар боғи” ташкил қилиниши мақсадга мувофиқ. Боғнинг ер майдони депутатлар томонидан парваришланиб, мевали ва манзарали кўчатлар экилса, ҳар бир халқ ноибининг ўз дарахти бўлса... Халқ вакилининг ушбу  ташаббуси бевосита яна ердан унумли фойдаланиш, ҳар бир қарич ерни ҳам бўш қолдирмаслик масалаларига туташиб кетади.

“Депутатлар кутубхонаси” фаолиятини йўлга қўйиш керак. Ҳар бир депутат мазкур кутубхонани китоб жавонидаги ўзбек ва жаҳон адабиётлари билан тўлдириб, ҳар ҳафтанинг маълум куни мутолаа куни деб белгиланса, ҳам маънавий, ҳам амалий натижалар кенгаяди. Очиғини тан олиш керак, айрим ҳолларда китоб ўқишга фурсат бўлмайди. Оила, иш фаолияти, сайловчилар муаммолари ечими билан бандлик халқ ноибларига қатор масъулиятли вазифалар юклаши бор гап. Мазкур таклиф қўллаб-қувватланса, шу баҳона мутолаага ҳам вақт ажратилади, китоблар борасида депутатлар орасида баҳс-мунозаралар қилишга имкон беради.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    1221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+