1 сотихли иссиқхона ва 100 та жўжа парвариши келгусида асакалик эҳтиёжманд оила даромадини оширишга хизмат қилади

20.05.2020, 14:27

1 сотихли иссиқхона ва 100 та жўжа парвариши келгусида асакалик эҳтиёжманд оила даромадини оширишга хизмат қилади

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов, бир гуруҳ депутатлар ва партия фаоллари андижонлик томорқа эгаларнинг фаолиятини ўрганишлари давомида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга томорқадан фойдаланиш ва шу орқали оила даромадини ошириш бўйича тавсия ва амалий кўмаклар беришмоқда.

Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг кўмагидан мамнун бўлганлардан бири Баҳром Муҳаммадиев. Асаканинг “Баҳрин” маҳалла фуқаролар йиғинида 11 нафар кам таъминланган оилалар рўйхатда туради. Б.Муҳаммадиев ҳам уларнинг сафида. Асосий даромад манбаи - томорқа экинлари. Хонадонидаги 4 сотихдан иборат томорқасида етиштирилаётган 50 туп анор, 2 туп гилос кўзни қувнатади. Дарахтлар ораларида картошкаю резаворлар бўй кўрсатиб турибди. Ерга астойдил меҳр берилиши яққол намоён.

Баҳром Муҳаммадиев ер билан тиллашавериб, ҳақиқий деҳқонга айланган. Аллақачон ҳосилидан олинадиган даромадини ҳисоб-китоб қилиб улгурган. Масалан, жорий йилдаги даромадини анор ҳосили ташкил қилади. 50 туп анор дарахтидан 250 килограмм ҳосил олишни ният қилган. Харидорлар 1 килограмини 5 минг сўмдан сотиб олишади. Бу дегани 1 миллион 250 минг сўм маблағнинг оилага кириши, дегани. Аммо очиғи, бошқа ҳеч қандай кирим йўқ! Етиштирилаётган картошка ва кўкатлар рўзғордан ортмайди.

Фуқаро хонадонига амалий ёрдам керак. Айтайлик, иссиқхона фаолиятими. Томорқачиликнинг бошқа қайсидир йўналишидами, хуллас, доимий бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш жуда зарур. Ишчи гуруҳ аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Одинахон Отахонова ҳамда Бегали Қодировлар бу борада аниқ ташаббусларни илгари сурдилар. Хонадон томорқасига О.Отахонова томонидан 1 сотихли иссиқхона қуриб бериладиган бўлган бўлса, мазкур оилани Б.Қодиров ижтимоий ҳимояга олди.

- Анчадан буён иссиқхона қуриш хаёлида юргандим, - дейди Б.Муҳаммадиев. – Аммо сира рўзғор камларидан ортиниб, маблағ йиғолмаётгандим. Бугунги ташрифдан жуда хурсанд бўлдим. 1 сотихли иссиқхона фаолияти билан нафақат бандлигим таъминланади, даромадим ҳам ортади.

 Бундан ташқари, ишчи гуруҳ томонидан фуқаро оиласига кўмак сифатида берилган 100 та жўжа парвариши ортидан ҳам яхшигина даромад топиш мумкин.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1127
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+