Фермер хўжалик қошида асаларичилик мутахассислари тайёрловчи ўқув маркази иш бошлади

22.05.2020, 13:08

Фермер хўжалик қошида асаларичилик мутахассислари тайёрловчи ўқув маркази иш бошлади

Асакаликлар томорқадан унумли фойдаланишни яхши биладилар. Уларнинг тажрибалари, кўникмалари намуна қилиб кўрсатишга арзийди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов ва депутатлар асаларичилик фермер хўжалигида бўлди. Тадбиркорнинг фикрлари ташаббусларга қанот бўлмоқда.

-Фаолиятимиз аввалида туманимиздаги асаларичилик билан шуғулланувчи аҳоли вакиллари билан суҳбатлашдик. – дейди “Олтин асалари Агро” МЧЖ Дилмурод Чекалов. – Улар билан келишилган ҳолда асалари парвариши билан шуғулланувчи ишчилар ёрдамини берадиган бўлдик. Йил охирига келиб улардан маҳсулотни қабул қилиб оламиз. Ўз навбатида асални қайта ишлаб, қадоқлаб, ички ва ташқи бозорга йўналтирамиз.

Тадбиркор фаолиятини кенгайтириши натижасида янги ташаббуслар қанот ёзди. Масъулияти чекланган жамият қошида асалари парвариши билан шуғулланувчи махсус мутахассислар тайёрловчи ўқув маркази иш бошлади. Бу ерда таълим олувчиларнинг билим ва кўникмалари йўналишдаги ишларни ривожлантириш, янги замонавий технологияларни татбиқ қилиш билан оширилади.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    805
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+