O'zLiDeP фаоли асаларичиликни ривожлантириш орқали 120 нафар янги ишчи ўрин яратмоқчи

25.05.2020, 17:01

O'zLiDeP фаоли асаларичиликни ривожлантириш орқали 120 нафар янги ишчи ўрин яратмоқчи

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар ва партия фаолларининг Андижон вилоятига ташрифи чоғида томорқа эгаларнинг фаолиятини ўрганиш, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга томорқадан фойдаланиш ва шу орқали оила даромадини ошириш бўйича тавсия ва амалий кўмаклар бериш масалалари атрофлича муҳокама қилинган эди. Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида партия вакиллари ва депутатлар вилоятнинг Избоскан туманида бўлди. Мулоқотлар давомида пандемия шароитида аҳоли вакилларининг кайфиятини, партия депутатлари ва фаоллари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами турмуш шароитларини янада яхшилаш юзасидан янги таклифларни ифода этди. Карантин қоидаларига амал қилиб ташкил қилинган мулоқотларда халқ ноибларининг ташаббуслари қанот ёзди.

Избоскан туманидаги “Избоскан шоналари” фермер хўжалиги 2005 йилда 70 гектар ер билан ташкил қилинган. Дастлаб ер майдонларига пахта ва ғалла экилган бўлса, бугунга келиб хўжаликда улардан ташқари узум, балиқ, асалари парвариши йўлга қўйилган. 1 гектар ер майдонидаги ҳосилга кира бошлаган узум кўзни қувнатади. 10 тонна балиқнинг парваришини фермернинг аллақачон “ёнига кириб” қолган ўғиллари ўзлари уддалашяпти. Асаларидан ўтган 2019 йилда 6 тонна асал олган фермер хўжалик раҳбари Роҳатбек Тўйчиевнинг ушбу йилдан умида янада катта. 40 тонна режани кўзлаётган фермер астойдил меҳнатни зиммасига олгани кўриниб турибди.  Хўжаликнинг 23 гектар ерида яшиллик намоён этган буғдойнинг “пеня”навини ҳам алоҳида парвариш қилишяпти. Синовли кунларда халқимизни сифатли ун маҳсулотлари билан таъминлашда бу, албатта, муҳим аҳамият касб этаётир.

- Жорий йилда фермер хўжалигимиз қошида “Асал-шифо” агрокластери ташкил этдик, - дейди фермер. - Ҳозирги кунда агрокластерда 600 дан зиёд асалари оилалари парвариш қилиб келинмоқда. Агрокластер фаолиятини янада яхшилаш учун 1,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит олиниши режалаштирилган. Натижада 3000 дан зиёд асалари оиласи вужудга келади. Бу билан 120 дан ортиқ ишчи ўрин яратилиши ҳамда 40 тоннадан зиёд асал олинишига эришилади. 

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати, “Избоскан шоналари” фермер хўжалиги раҳбари Роҳатбек Тўйчиевнинг мазкур ташаббуси ижрога йўналтирилди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+