Конимехлик депутат 14 та эҳтиёжманд оилага бир бошдан қўзичоқ берди

02.06.2020, 14:55

Конимехлик депутат 14 та эҳтиёжманд оилага бир бошдан қўзичоқ берди

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нурбол Серикбаевни туманда кўпчилик халқпарварлиги билан яхши танийди. Халқ вакили сайловчилари кўнглидан чиқиб, уларнинг муаммоларини ечишга, ташвишларини аритишга кўмак бериб келмоқда.

Депутат бутун дунёни ташвишга солиб келаётган коронавирус оқибатида қийин аҳволга тушиб қолган овулдошларининг мушкулини осон қилиш, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ва саховат кўрсатишни канда қилмай келмоқда.

Халқ вакили ўз сайлов ҳудудидаги боқувчисини йўқотиб, моддий аҳволи танг бўлиб қолган 10 та оилани аниқлади ва уларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

Депутат шу билангина кифояланиб қолмай, “балиқ берма, қармоқ бер” деган ибратли мақолга асосан иш кўрди. У ўз сайловчилари бўлган эҳтиёжманд хонадон эгалари ҳолидан хабар олди ҳамда уларнинг ҳар бирига бир бошдан жами 14 бош қўзичоқни совға қилди.

                         O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    924
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+