Актам Хаитов: Бюджетдан маблағ ажратишда, аввало, улардан кутилаётган самарадорлик ва натижадорликни ҳисобга олиш лозим

03.06.2020, 21:11

Актам Хаитов: Бюджетдан маблағ ажратишда, аввало, улардан кутилаётган самарадорлик ва натижадорликни ҳисобга олиш лозим

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси ҳамда 2020 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди. Конструктив мулоҳазалар, асосли таклифлар ўртага ташланди. Мунозарадаги масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг фикр-мулоҳазалари:

— Бюджетдан маблағ ажратишда, аввало, улардан кутилаётган самарадорлик ва натижадорликни ҳисобга олиш лозим. Бунинг учун парламент қуйи палатаси вакиллари маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини ошириш, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг келгуси давр учун ўз вақтида, сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини кучайтириши ниҳоятда муҳимдир.

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбарининг коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилинган бўлса-да, лекин жойларда ушбу ҳужжатлар ижроси таъминланмаган.

Шу сабабли мажлисда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш таклиф этилди.

Биринчидан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш учун ажратилган маблағларни тўлиқ ва кечиктирмасдан молиялаштириш, айниқса, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағни кечиктирмаслик сўралди.

Иккинчидан, республика бюджетидан ажратилган маблағларни ўзлаштиришда қолоқликка йўл қўйган вазирлик ва идоралар бўйича сабабларни таҳлил қилиб, жадаллаштирилган графикларни ишлаб чиқиш ва назоратга олиш таклиф этилди.

Учинчидан, автомобиль йўлларини қуришга ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш устидан назоратни кучайтирган ҳолда, халқаро аҳамиятдаги Ғузор — Деҳқонобод магистрал йўлини таъмирлаш учун зарур маблағлар ўз вақтида ажратиш таклиф этилди.

Ўз навбатида, Олий Мажлис палатаси ва маҳаллий Кенгаш депутатлари жойларда Президент фармон ва қарорлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини кучайтириши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Зеро, аниқ тартиб-интизом жорий қилинган, қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди. Бошқача айтганда, инсон, давлат ва жамият ҳаётида ўсиш-ўзгариш, юксалиш бўлади.

  • Кўрилди
    1581
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Анвар2020-06-05 12:37:11

Мен учта таклифни хам қўллаб-қувватлайман, чунки бюджетдан маблағ ажратишда самарадорлик муҳим рол ўйнайди


Ачахон Ўрмонова Тоджиматовна2020-06-04 10:19:09

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси ҳамда 2020 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилганлиги,Мулоҳазалар, асосли таклифлар ўртага ташланлиги тўғрисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, OʼzLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитовнинг фикр-мулоҳаза билдирди. Бюджетдан маблағ ажратишда, аввало, улардан кутилаётган самарадорлик ва натижадорликни ҳисобга олиш лозим. Бунинг учун парламент қуйи палатаси вакиллари маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг ижро интизомини ошириш, Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг келгуси давр учун ўз вақтида, сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини кучайтириши ниҳоятда муҳимдир деб жудаям ўринли фикр билдирдилар. Маҳаллий Кенгаш депутатлари жойларда Президент фармон ва қарорлари ижроси юзасидан парламент ва Кенгашларнинг таъсирчан назоратини кучайтиришимиз зарур.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+