O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан Янгиқишлоқ ички йўллари янгиланди

11.06.2020, 15:33

O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан Янгиқишлоқ ички йўллари янгиланди

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ғанишер Авалбоевга туманнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи аҳоли вакилларидан мурожаат келиб тушган эди. “Янгиқишлоқ” қишлоғи фуқаролари “Мулкдорлар” ва “Ёшлик” кўчаларини таъмирлаш ва асфальт қилиш масаласини ўртага ташлади.

Депутат мазкур масалани қисқа муддат ичида тумандаги сектор ва мутасадди раҳбарларга нечоғлик долзарб эканлигини  тушинтира олди. Натижада муаммо ўз ечимини топди. Депутат ташаббуси билан мазкур кўчаларнинг 500 метр қисми асфальт қилинди. Бу эса ҳудудда яшовчи 800 нафардан ортиқ аҳоли, ёшу қарини бирдек қувонтирди.

- Эндиликда  маҳалла аҳли текис ва равон кўчада юрадиган бўлди, - дейди маҳалла фаоли Норбой Умматов. - Маҳалладаги нуронийлар, ёшлар, аёллар, бугунги кунда шундай хайрли ишни бажарган туман депутатимизга, туман сектори раҳбарларимизга, қурувчиларимизга ўзларининг миннатдорчиликларини билдирмоқда.

Шунингдек, депутат карантин вақтида юзлаб оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини бепул тарқатиб, халқнинг дуосини ҳам олмоқда.

- Депутатлик мансаб эмас, аксинча, халқ ва давлат ўртасидаги кўприкдир. Мен ҳар қадамимда сайловчиларимнинг ишончини оқлашга, уларнинг бугунидан рози бўлиб, эртанги кунга юксак мақсадлар билан яшашларига ўз ҳиссамни қўшишни ўйлайман ва ҳаракат қиламан, – дейди халқ вакили.

Нилуфар Алиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши фаоли

  • Кўрилди
    832
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+