Қуйи бўғин фаоллари эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатмоқда

16.06.2020, 17:03

Қуйи бўғин фаоллари эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатмоқда

Нукуслик партия фаоли Гулайим опа Хожамуратова аҳолининг саломатлигига эътибор қаратиб келмоқда. Мутахасислиги фармацевт  бўлгани учун ҳам 2016 йилда Нукус шаҳридаги 22 сонли “Жолшилар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Гули мед фарм” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйди.

 Ҳозирда корхонада аҳоли саломатлиги учун  талабга жавоб берадиган сифатли дори воситалари  сотилади. Гулайим опа ўзи раҳбарлик қиладиган корхонада бугунги кунда 6 нафар  ёшлар доимий иш билан таъминланган. Гулойим опа биринчилардан бўлиб партияга хайрихох эканлигини ва ўзи раҳбарлик қиладиган корхонадаги ишчи ходимларнинг ҳам барчаси  O’zLiDePга аъзо  бўлган.  

Бундан ташқари тадбиркор икки йилдан буён 10 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга керакли озиқ-овқат маҳсулотлари,  дори воситаларидан кўмак бериб келмоқда. Албатта, ҳозиргидек пандемия шароитида муҳтож оилаларга саховат кўрсатиш бу ҳар бир инсоннинг инсонийлик фазилати ҳисобланади.   

O’zLiDeP  Нукус шаҳар Кенгаши вакиллари ушбу корхона қошидаги қуйи бўғин фаолияти билан танишиб, давлатимиз раҳбари томонидан пандемия даврида қабул қилинган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, имтиёзлар ҳақида атрофлича тушунтирилди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    764
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+