“Наврўз” маҳалласидаги абгор кўчалар қачон таъмирланади? (+ВИДЕО)

03.07.2020, 10:30

“Наврўз” маҳалласидаги абгор кўчалар қачон таъмирланади? (+ВИДЕО)

O'zLiDePдан Наманган вилоят Кенгашига сайланган депутат, Сенатор Носирбек Абдуллаханов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ирода Қўчқорова Наманган шаҳрининг “Наврўз” ва “Мингчинор” маҳалларидаги ижтимоий муаммоларни ўрганди.

Маълум бўлишича, “Мингчинор” маҳалласидаги 4-ўтиш йўли А.Ирматов, Завқий ва Самандар кўчаларида яшовчи аҳолидан электр энергияси таъминоти бўйича жуда кўп эътироз ва шикоятлар келиб тушмоқда экан. “Мингчинор” маҳалласи ҳудудидаги кўчаларда элект истеъмолчи объект ва хонадонлар кўплиги сабабли ишлаб турган 250 кв электр трансформатор кучланиши етарли даражада эмаслиги боис таъминотда вақти-вақти билан узилишлар бўлиб туради, бу эса аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда ҳамда хонадонлардаги электр асбоб ускуналарни куйишига олиб келмоқда.

Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги Завқий 1-ўтиш йўли, Файз кўча 4-ўтиш йўли, Самандар ва А.Ирматов кўчаларини асфальтлаш масаласи ҳам ўртага ташланди.

Шу каби, “Наврўз” маҳалласининг 1-оралиқ Лолазор ва 1-2-5-оралиқ Наврўз кўчалари йўлларининг ҳам бугунги ҳолати ўта ачинарли ахволда, йўлларда ўйдим-чуқурлар кўплигидан машиналар тугул пиёдалар ҳам ҳаракатланишга қийналади. Айниқса куз ва қиш мавсумида ёғингарчилик йўллардан қатнашда янаям ноқулайликлар келтириб чиқаради. Хаттоки тез-тиббий ёрдам машинаси ҳам ушбу кўчаларга киришга қийналмоқда. Мазкур масала бўйича бир неча бор мутасаддиларга мурожаат қилинган, аммо натижа йўқ.

Кўтарилган масалалар бўйича дахлдор ташкилотларга мурожаат қилиб, ечими юзасидан сенатор назорати ўрнатилди. Мутасаддилардан эса мурожаатга нисбатан масъулият ва амалий натижа кутиб қоламиз.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Наманган шаҳридаги “Бобораҳим Машраб” маҳалласининг “Имом Бухорий” кўчаси аҳоли мурожаатлари асосида сенатор маблағи ҳисобидан жорий таъмирланмоқда.

Юдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    1307
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+