O'zLiDeP депутати кўмагида Омад кўчасига асфальт ётқизилди

14.07.2020, 12:33

O'zLiDeP депутати кўмагида Омад кўчасига асфальт ётқизилди

Андижон тумани, Саноат маҳалла фуқаролар йиғинидаги Омад кўчаси аҳли кўчанинг таъмирга муҳтожлигидан қийналади. Ёз-куз мавсумида чанг-тўзон, баҳор-қиш фаслида эса лойгарчилик аҳолининг тинкасини қуритади. Ёмғир ёғса, тамом, кўчадан юришга одам безиллайди...

Аҳолининг хали у мутасаддига, хали бу мутасаддига қилган мурожаатлари жавобсиз қолавергач, ишонч ҳам сўниб боргани рост. Ҳар доим бир жавоб: “Давлат дастурига киритилса, асфальтлаштирилади-да. Кутинглар!” Қизиқ, кутишларнинг охири борми? Тўлаётган паймона аҳоли вакилларига сўнгги умидни тутқазди гўё...

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Тоҳиржон Толиповга қилинган мурожаат жуда тез фурсатда ижобий ечимини топди.

-Эҳҳее, қанча вақтимизни айрим мутасаддилар остонасида бекор сарфлабмиз, - дейди шу кўчада истиқомат қлувчи Обидахон Тошматова. – Депутатга раҳмат! Қаранг, мурожаат қилганимизга хали ҳеч қанча вақт бўлмади. Аллақачон асфальт ётқизиш ишлари бошланди.

Депутат сайловчиларига ҳар доим камарбаста. Андижон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига йўлланган депутатлик сўрови бефарқ қолдирилмади. Масъул корхона навбатдан ташқари мазкур кўчанинг асфальтлаш ишларини бажариб берди. Аҳоли хурсанд. Неча йиллик масала бартараф этилди.

Ҳақиқий депутат шундай ишлайди. Муаммонинг илдизини тезкор ва натижакорлик билан топади. Тоҳиржон Толиповнинг депутатлик фаолияти ана шу чизгилар билан янада яққолроқ намоён.

Хожимуҳаммад ХАСАНХОНОВ,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 аппарат раҳбари в.б.

  • Кўрилди
    751
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+