O'zLiDeP фаоли, фермер Палзада опа кегейлилик 45 та оилага уч ойдан буён саховат кўрсатиб келмоқда

14.07.2020, 12:35

O'zLiDeP  фаоли, фермер Палзада опа кегейлилик 45 та оилага уч ойдан буён саховат кўрсатиб келмоқда

Деҳқончиликда бели қотган ер билан тиллашган кегейлилик O'zLiDeP  фаоли, фермер Палзада опа Салиевани танимайдиган кишининг ўзи йўқ. Бундан беш йил аввал "Жанабазар" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 200 гектар ерда "Арзыў" фермер хўжалигини ташкил қилган.  Опанинг айтишича  ернинг 70 гектарига ғалла, 37 гектарига пахта, 30 гектарига шоли,  мева-сабзавот ва полиз экинлари экилган.

- Ўтган йили ғалладан ортган даромадимга 30 бош қорамол олдим, бу йилги пахта ҳосилидан ҳам яна 30 бош қорамол олишни режалаштиряпман, - дейди Палзада опа. - Бу йилги ғалла ҳосилининг режасини ҳам ортиғи билан бажардим. Техникаларим ҳам етарли. Фермер хўжалигимни янада кенгайтириш мақсадида балиқчилик ва чорвачилик тармоқларини йўлга қўймоқчиман.

Палзада опа фақатгина фермерлик билан шуғулланиб қолмай, ўз маҳалласи аҳлининг муаммоларини  бартараф қилишда, кам таъминланган эҳтиёжманд оилаларга хайр саховат кўрсатишда ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Жумладан, ўзи раҳбарлик қиладиган "Арзыў" фермер хўжалигига қарашли "Жанабазар" овул фуқаролар йиғинидаги "Естек" қишлоғида истиқомат қилувчи 45 та оилани пандемия давридан бошлаб ўз оталиғига олиб, уларни иш билан таъминлаган.

Қолаверса, ушбу қишлоқ аҳлининг уй олди томорқа ерларини суғоришда сувнинг танқислиги муаммо бўлиб турган эди. Маҳалла аҳлининг ҳозиргидек карантин шароитида уй олди томорқа ерларидан унумли фойдаланиши учун сув насосини ишлатишда ўз ҳисобидан 61 млн сўм миқдорида янги трансформатор қуриб берди.

Ҳозирги кунда сув насоси ишга туширилди. Қишлоқ аҳли бундан ҳурсанд ва фермер опага ўз миннатдорчилигини билдирди. Партия фаоли Палзада опанинг келгусидаги режалари ҳали бисёр.  

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    973
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Санобар2020-07-14 22:17:32

Шунака инсонлар бор эканбиз албатта касаликни енгамиз иншоллоз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+