“Президентимиз Мурожаатномасида иқтисодиётни ривожлантириш масаласига алоҳида урғу берилган”, дейишмоқда ўқув-семинар иштирокчилари
16.01.2018, 16:46

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази ташаббуси билан ҳафта давомида партия туман Кенгашларида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасидан келиб чиқувчи O`zLiDePнинг ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўқув-семинарлар бўлиб ўтди.
Ўқув семинарларда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун - моҳияти ва унда илгари сурилган ғоялар ҳақида кенг маълумот берилди. Хусусан, барча семинарларда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш ҳамда иқтисодиётни ривожлантириш шунингдек, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш каби устувор йўналишлар бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
– Семинарларда Президентимизнинг Мурожатномасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, партимиз олдида турган улкан мақсад ва вазифаларни белгилаб олдик. Хусусан, биз депутатлар иш фаолиятимизни янгича руҳда ташкил этиш асосида бундан кейин ҳам халқ билан янада яқинроқ муносабат ўрнатиш уларнинг дард-у ташвишини ўрганган ҳолда мавжуд муаммоларни ҳал қилиб бориш каби мақсадларни белгилаб олдик – дейди O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари Дилбар Сувонова.
Бўлиб ўтган барча семинарлар натижасида келгусида аҳоли билан кенг мулоқотни йўлга қўйиш, партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларимизни муаммо ва таклифлар юзасидан маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар орқали уларга амалий ёрдам бериш, шунингдек, тадбиркорлик ва фемерлик соҳасидаги билдирилган таклиф ва мулоҳазаларини ҳудудий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиш асосида ҳал этиб бориш каби вазифалар белгилаб олинди.
Мурод ЭШНАЗАРОВ
O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
-
Ўқув-семинарнинг навбатдагиси Мурожаатномада хотин-қизлар йўналишидаги устувор вазифаларга бағишланди
27.01.2023, 18:03
-
Мурожаатнома тарғиботи кенгаймоқда
20.01.2023, 09:43
-
Таълим сифатини ошириш масаласига бағишланган семинар ташкил қилинди
11.01.2023, 16:31
Фикрингизни қолдиринг