Аграр соҳани модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилади

13.08.2020, 12:48

Аграр соҳани модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилади

Қишлоқ хўжалигида қулай агробизнес муҳитини ва юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, жаҳон тажрибаси асосида қишлоқ хўжалигида билим, инновациялар ва агрохизматлар тизимини кенг жорий этилади.

Бу “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида назарда тутилган.

Жаҳон банки томонидан «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини молиялаштириш учун 30 йил муддатга 500 миллион доллар қарз ва кредит сифатида ажратилади.

Лойиҳани молиялаштиришнинг ўзига хос устувор йўналишлари мавжуд. Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, статистик маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, тарқатишнинг ишончли ва шаффоф усулларини жорий этиш, илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматларининг ишлаб чиқариш билан интеграциялашган самарали тизимини яратиш, «Даладан истеъмолгача» тамойили асосида сифат назоратини кучайтириш, агрологистика, йўл ва бошқа зарур инфратузилмани яратиш шулар сирасидандир.

Юртимизнинг барча ҳудудларида амалга ошириладиган бу лойиҳа экспортни рағбатлантириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини диверсификациялаш, соҳада давлат иштирокини камайтириш, кооперация тизимини ривожлантириш ҳамда соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишига умид қиламиз.

Актам ҲАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари

  • Кўрилди
    710
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+