O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

18.08.2020, 09:55

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демокрак партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда O’zLiDeP Сайловолди дастури ва 2020 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижроси, партия тузилмалари ҳамда партиядан сайланган депутатлик корпуси олдида турган долзарб вазифалар, шунингдек партиянинг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб тарзда ўтказиш бўйича чора-тадбирларини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов очиб бераркан, яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан барча партия фаолларини табриклади.

  • Кўрилди
    980
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+