Партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишларга таҳлилий-танқидий баҳо берилди

18.08.2020, 10:02

Партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишларга таҳлилий-танқидий баҳо берилди

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Онлайн тарзда ташкил этилган йиғилишда O’zLiDeP Сайловолди дастури ва 2020 йилга мўлжалланган Ҳаракат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижроси, партия тузилмалари хамда партиядан сайланган депутатлик корпуси олдида турган долзарб вазифалар  кун тартибидаги биринчи масала сифатида атрофлича муҳокама қилинди.

Партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишларга таҳлилий-танқидий нуқтаи назардан ёндашилиб, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси доирасида берилган муҳим топшириқлар асосида ташкил этилганлиги таъкидланди.

Қилинган ишлар бирма-бир айтилиб, йўл қўйилган камчиликлар ҳам рўй-рост айтилди. Камчиликлардан тўғри хулоса чиқариб уларни аниқ режа ва дастурлар асосида босқичма-босқич ҳал этиш чораларини кўриш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.

  • Кўрилди
    816
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+