Ёшлар парламенти аъзоларига ишонч ёрлиқлари топширилди

21.08.2020, 17:22

Ёшлар парламенти аъзоларига ишонч ёрлиқлари топширилди

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Нафисахон Элчиева Фарғона вилоятидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига номзоди кўрсатилиб, сайланган аъзолар билан  учрашди.

Учрашувда мамлакатимизда Юртбошимиз томонидан ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, ёшлар бандлигини таъминлаш, инновацион ғояларини амалиётга тадбиқ этишни қўллаб-қувватлаш хусусида сўз юритилди. 

Учрашувда ёшлар камолоти ва юрт фаровонлиги йўлидаги интилишлари, ўз ҳудудларида мавжуд муаммоларнинг ечими борасидаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг аъзоси бўлганликлари билан самимий табрикланиб, уларнинг келгуси фаолиятлари давомида ёшлар соҳасидаги қонун ижодкорлиги, жамоатчилик назорати ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқий ва сиёсий саводхонликни янада самарали тарғиб қилишлари, O'zLiDeP мақсад ва вазифаларини ҳаётга тадбиқ этишда катта ҳисса қўшишларига ишонч билдирилиб, партия раҳбарининг Ишонч ёрлиқлари топширилди.

- Тенгдошларимизнинг муаммолари, алббата, бу бизнинг ҳам муаммоимиз. Уни биргаликда ижобий ҳал этишга тайёрмиз. Бу борада партиямиз ҳам яқин ҳамкордир, – дейди Ёшлар парламенти аъзоси Муштарийбегим Қурбонова. – Биз, ўзимизга билдирилган ишончни оқлаш йўлида астойдил ҳаракат қиламиз ва ишончга лойиқ бўламиз.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    1137
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Shahnozahon2021-07-15 23:03:49

Juda ham yaxshi men ham O'zLiDEP a'zo bo'lmoqchiman


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+