Чироқчи болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари партияга аъзо бўлди

27.08.2020, 18:29

Чироқчи болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари партияга аъзо бўлди

Қишлоқларда спортга иштиёқманд ўғил-қизлар жуда кўп топилади. Уларни тажрибали мураббийлар қўлида ўзи танлаган спорт тури билан шуғулланиши учун қулай имкониятлар яратилмоқда. Бунга Чироқчи болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бу спорт муассасасида қишлоқ болаларига 120 нафардан зиёд тренер, мураббий ва ишчи ходимлар спортнинг 10 дан ортиқ турини ўргатишмоқда.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов мазкур болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фолияти билан яқиндан танишди.

- Қишлоқ болалари жуда интилувчан ва чаққон. Улар орасида жуда кўп чемпионлар етишиб чиқиши мумкин. Бунинг учун спорт мактаблари фаолиятинини янада кучайтириб, тренерлар тажрибасини оширишимиз лозим, - деди А. Хаитов.

Спорт мактабида O'zLiDePга хайрихоҳ мураббийлар ва тренерлар кўплиги боис шу куни ушбу спорт мактабининг 15 нафар вакиллари партия аъзолигига қабул қилинди. Партия фаолларига аъзолик гувохномалари топширилди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    949
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+