Спикер ўринбосари Чироқчида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

27.08.2020, 18:41

Спикер ўринбосари Чироқчида тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов Чироқчи туман Кенгаши сессиядан сўнг тумандаги “Уйшун” маҳалласида фаолият олиб бораётган "OMAF" ёрлиғи остида дистирланган тоза ичимлик сувини қадоқлаш ва ишлаб чиқаришга ихтисослашган “VERO BEVERAGES” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Спикер ўринбосари пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга имконият ва имтиёзалр бериш орқали фаолиятини кенгайтириш лозимлиги борасида ўз таклифларини билдирди. Бу эса қишлоқларда янги иш ўринлари очилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

Айни пайтда мазкур ишлаб чиқариш корхонасида 30 та янги иш ўрни очилган бўлиб, корхонани янги технологиялар билан жиҳозлаш орқали яна бир нечта иш ўрни яратиш мўлжалланмоқда.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1079
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+